Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Алишер Усмонов Деновда аҳоли мурожаатларини тинглади

Алишер Усмонов Деновда аҳоли мурожаатларини тинглади

Фото: Халқ билан мулоқот

2019 йил 7 апрель куни Денов тумани аҳолисининг мурожаатларини тинглаш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари Алишер Усмонов, Президент администрацияси етакчи инспектори Шокир Атаджанов, Сурхондарё вилояти Халқ қабулхонаси раҳбари Абдулҳаким Эшмуратов, Денов туманининг 4 та сектор раҳбари, Сурхондарё вилоятидаги ташкилот раҳбарлари олис «Меҳнатобод» маҳалласига ташриф буюришди.

Қабул жараёнида аксарият фуқароларнинг мурожатлари жойида ҳал этилди. Хусусан, тоғли Сина қишлоғидан Сайёра Темирова оилавий шароити яхши эмаслиги ва ишлаш истаги борлигини айтиб мурожаат қилди. Унинг мурожаати ўша жойнинг ўзида ҳал этилиб Сайёра Темирова ўзининг уйига яқин бўлган 14 қишлоқ врачлик пунктига ишга кирди. 

Фото: Халқ билан мулоқот

Денов туман фуқароси Қурбонали Шодиев тақдир тақозоси билан оғир шатоитга тушиб қолган. Унинг турмуш ўртоғи бир неча йилдан буён жигар циррози билан оғрийди. У бугунги кунда турмуш ўртоғи учун дори-дармон олишда моддий қийинчиликка дуч келмоқда. Ушбу масала Денов туман ҳокими Б.Иботов ва Денов туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари Й.Бўриев томонидан назоратга олиниб, унга моддий ёрдам ажратилди.

Қабулда ёшларни иш билан таъминлаш, уларни қийнаётган масалаларни ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилди. Қабулда Денов туманидаги «Дашти чинор» маҳалласи фуқароси Шоҳруҳ Тўраев  тадбиркорликни йўлга қўйиш истагини билдирди. Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари Алишер Усмонов Шоҳруҳ Тўраевга кредит ажратилиши бўйича кўрсатма берди. Шу жойнинг ўзида 4-сектор раҳбари – Денов туман солиқ Инспекцияси раҳбари Одил Ёқубов Шоҳруҳга «Микрокредитбанк» Денов туман бўлимидан 28 миллион кредит расмийлаштириш учун тавсифнома расмийлаштирди.

Денов туманида ўтказилган қабулда 186 та мурожаат эшитилди. Шундан 51,3 фоизи жойида ҳал этилди. Қолган 48,7 фоиз мурожаатлар назоратга олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг