Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Амударё ва Хўжайли туманларида янги марказ иш бошлади

Амударё ва Хўжайли туманларида янги марказ иш бошлади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида ҳудудларда ёрдамга муҳтож бўлган оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга манзилли ёрдам кўрсатиш чоралари белгиланган. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан Республикамизнинг туманларда «Аёллар ижтимоий мослашув маслаҳат маркази» ташкил этилиши режалаштирилган эди.

Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё ва Хўжайли туманларида «Аёллар ижтимоий мослашув маслаҳат маркази»нинг очилиш тадбири бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Мукаррам Нурматова, Қорақалпоғистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси раиси Зуҳра Ибрагимова, бир қатор ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари, хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар, тумандаги ҳожи оналар, «Қайноналар кенгаши» раислари иштирок этишди.

Туманларда «Аёллар ижтимоий мослашув маслаҳат маркази» туман ҳокимлиги биносига яқин жойда, «Оила» илмий амалий тадқиқот маркази ва Халқ қабулхонаси билан бир биноларга жойлаштирилди. Бунда марказ фаолиятини туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси томонидан назоратга олиш,  «Оила» маркази ва Халқ қабулхонаси ёрдамида аёллар муаммоларини тезкор ҳал этиш имконияти янада кенгаяди.

Марказ фаолиятига керакли мутахассислар жалб этилди. Марказнинг фаолият учун керакли бўлган хона ва жиҳозлар билан таъминланди. Жумладан, аёллар ва болали аёллар учун алоҳида хоналар, болалар хонаси, ошхона, ювиниш хонаси барча жиҳозлар билан фойдаланишга топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг