Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижонда байрам совғаси сифатида кўп қаватли уйлар топширилди

Андижонда байрам совғаси сифатида кўп қаватли уйлар топширилди

Жорий йилнинг 31 август куни Ўзбекистон Мустақиллигининг 27 йиллик шодиёнаси арафасида Андижон шаҳрининг Шимолий кичик даха (Шифокор МФЙ) ҳудудида 4 та кўп қаватли уйлар фойдаланишга топширилди. Замонавий шаҳарсозлик асосида бунёд этилган мазкур уйлар 180 дан зиёд оиланинг турар жойга бўлган эҳтиёжини қондириш имконини яратади. Уйлар оилаларга имтиёзли кредит орқали берилди.

Маросимга вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ташриф буюриб, байрам билан муборакбод этди.

Мазкур уйлар шаҳарда яшайдиган, жумладан, ёш оилаларни, эскирган уй-жойларда яшаётганларни ва яшаш шароитини яхшилашга мухтож бўлган фуқароларни арзон ва қулай уй билан таъминлаш йўли орқали уларнинг турмуш даражаси ва сифатини янада ошириш ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлашни кўзда тутилган.

Кўп хонадонли уйлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган қурилиш материаллари асосида барпо этилган. Шунингдек, дам олиш жойлари, болалар майдончалари, автомобиль турар жойлари, чиқинди йиғиш пунктлари қурилиб битказилган. Ҳудуд ободлиги таъминланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг