Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижонда болалар поликлиникаси кўчириладими, тугатиладими ёки тарқатилади? Расмийлар жавоб берди

Андижонда болалар поликлиникаси кўчириладими, тугатиладими ёки тарқатилади? Расмийлар жавоб берди

Ижтимоий тармоқлар, шунингдек баъзи оммавий ахборот воситалари, интернет сайтлари ва каналларида Андижонда вилоят болалар поликлиникаси кўчирилиши, тугатилиши, тарқатилиши мумкинлиги каби маълумотлар пайдо бўлди.

Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси шуни маълум қиладики, Андижон вилоят Хокимлиги ва соғлиқни сақлаш тизимида яқин муддатлардаги режалари, «йўл харитаси» ва бошқа меъёрий хужжатларда Андижон вилоятида ягона бўлган стоматология поликлиникасини кўчириш, тарқатиб юбориш, мулк шаклини алмаштириш ва бошқа ўзгаришлар белгиланмаган.

Андижон вилоят болалар стоматология поликлиникаси биноси 1975 йилда болалар боғчаси сифатида лойиҳа асосида қурилган, икки қаватдан иборат, умумий ер майдони 0,68 га тенг, Андижон шаҳар Байналминал кўчаси, 1-уйда жойлашган.

1997 йилда Андижон шаҳар болалар стоматология поликлиникаси макзкур бинони мослаштириш ҳисобига бинога кўчиб ўтган.

Андижон вилояти ҳокимининг 2014 йил 30 июлдаги «Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси таркибидаги болалар стоматология поликлиникаси негизида вилоят болалар стоматология поликлиникасини ташкил этиш ҳақида»ги 191-қ-сонли қарори билан вилоят болалар стоматология поликлиникаси мақоми берилган.

Вилоят болалар стоматология поликлиникаси биноси шу кунга қадар капитал таъмирланмаганлиги, бинонинг том, фасад қисми, канализация ҳамда иситиш тизими таъмирталаб ҳолатда эканлигини инобатга олиб, Андижон вилояти ҳокимининг 2018 йил 17 декабрдаги «Андижон вилоятида 2019 йилда соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 740-қ- сонли қарорининг 2-иловаси, 38-бандига кўра поликлиника биносининг том, фасад қисми, канализация ҳамда иситиш тизимини янгилаш ва таъмирлаш мақсадида маҳаллий бюджет қўшимча маблағлари ҳисобидан 800,0 млн. сўм ажратилиши белгиланган.

Бугунги кунда вилоят болалар стоматология поликлиникасида 45 нафар врач-стоматологлар 23 та стоматологик креслода тўла қувват билан фаолият олиб бормоқда ва болажонларнинг тиш оғриқларидан қутулган нурли юзларидаги табассумини кузатиш мумкин.

Андижон Давлат тиббиёт институти талабалари «Стоматология ва стоматологик касалликлар пропедевтикаси кафедраси»да таълим олмоқда.

Поликлиника ҳодимлари ва тиббиёт институти кафедрасини хеч қандай бошқа бинога кўчириш ишлари олиб борилгани йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг