Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижонда яна бир йирик завод қурилади

Андижонда яна бир йирик завод қурилади

Андижон вилояти ҳокими «Медсинтез» заводи бош директори Алексей Подкоритовни қабул қилди.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Бугун 17 январь куни Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Россия Федерациясининг фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Медсинтез» заводи бош директори Алексей Подкоритовни қабул қилди. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати сайтимизга хабар берди.

Вилоят ҳокимлигининг кичик мажлислар залида бўлган учрашувда вилоятда «Диализ маркази» ташкил этиш, инфузион эритмалар, инсон генетикасига мослаштирилган инсулиннинг тайёр турлари, дори-дармонларнинг қаттиқ ва суюқ шаклларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, бир неча юз кишини иш билан таъминлайдиган завод қурилиши билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Ушбу инвестицион лойиҳани амалга ошириш учун бир нечта объектлар таклиф этилди. Учрашув якунида анъанага кўра меҳмонга зар чопон, Андижон вилояти тарихига оид китоб ва эсдалик совғалари топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг