Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ангорда сайёр давлат хизматлари акцияда қатнашяпти

Ангорда сайёр давлат хизматлари акцияда қатнашяпти

Фото: Давлат хизматлари агентлиги

Ангор тумани Давлат хизматлари маркази ходимлари республика ишчи гуруҳи таркибида бугун, 11 сентябрь куни тумандаги «Қорасув» ва «Гулзор» МФЙ да ҳуқуқий тарғибот ва ташвиқот тадбирида қатнашишди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Давлат хизматлари агентлиги Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими хабар қилди.

ДХМ директори ва масъул ходимлари, туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими ходимлари ангорликларга ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясининг мазмун моҳияти  ва аҳамияти ҳақида сўзлаб, уларнинг саволларига жавоб беришди.

Тадбир давомида Ангор тумани ДХМ ҳамда Ер ресурслари ва кадастр хизмати бўлими томонидан фуқароларнинг мулкка ва уй-жойга эгалик ҳуқуқини бериш билан боғлиқ расмийлаштирилган 30 та ҳужжат сайёр тарзда мулк эгаларига ҳамда фуқароларга топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг