АҚШ ҳукумати Green Card дастурини янги қоидалар билан қайта жорий этди
АҚШ Green Card (Diversity Visa) дастурига ариза беришда янги қоидалар жорий этилади.
Давлат департаменти томонидан 11 март куни эълон қилинган янги қоидага кўра, DV дастурига ариза топшириш тартибига бир қатор янги талаблар киритилиши таклиф қилинган.
Эндиликдан ариза топшираётган шахс амал қилувчи, муддати тугамаган паспорт маълумотларини киритиши мажбур бўлади. Шунингдек, электрон ариза формасига паспортнинг биографик ва имзо саҳифасининг сканери юкланиши талаб қилинади.
Қоидалар тил жиҳатдан ҳам янгиланади: масалан, «gender» ўрнига «sex» (жинс), «age» ўрнига «date of birth» (туғилган сана) ишлатилади.
Ўзгаришлардан асосий мақсад — сохтакорлик ва фирибгарликка қарши курашиш ҳамда ариза берувчиларнинг шахсини яхшироқ аниқлаш орқали DV дастурининг ишончлилигини оширишга қаратилган.
Қайд этилишича, бу қоидалар 2026 йил 10 апрелдан кучга киради ва 2027 йилги DV дастурига татбиқ этилади.
2025 йилнинг 16 сентябридан бошлаб Green Card лотереяси учун 1 доллар миқдорида тўлов жорий этилди.
Шу пайтгача лотерея харажатлари фақат танланган аризачилардан олинадиган 330 доллар миқдоридаги виза учун ариза тўловига қўшиб келинган бўлса, энди харажатларнинг бир қисми рўйхатдан ўтиш вақтида барча иштирокчилардан ундирилади.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Давлат департаменти 2025 йил 30 декабрдан бошлаб Green Card (турли миллат вакиллари учун виза) дастури бўйича виза беришни тўхтатганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter