Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШда поездлар тўқнашди, қурбонлар бор

АҚШда поездлар тўқнашди, қурбонлар бор

Жанубий Каролинада юк поезди ва йўловчи поезди тўқнашуви оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Euronews» хабар бермоқда.

«Amtrak» компаниясининг Нью-Йорк ва Майами орасида қатновчи йўловчи ташувчи поезди Жанубий Каролинада юк поезди билан тўқнашган. Натижада локомотив ва олдинги вагонлар релсдан чиқиб кетган. Поезд бортларида 147 та йўловчи бўлган.

Ҳукумат расмийларининг маълумот беришича, жами 70 йўловчи турли даражада жароҳатланган.

Ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг