Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Австралия қирғоқларида 150 дан зиёд делфин ўлиги топилди (видео)

Австралия қирғоқларида 150 дан зиёд делфин ўлиги топилди (видео)

Фото: «Publika.md»

Австралиянинг Хэмелин кўрфазида ўзини қирғоққа урган 150 дан зиёд қора делфин топилди. Бу ҳақида «News.com.ua» портали хабарига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.

Жониворларнинг ўликлари Огаста шаҳридан бир неча километр узоқликда аниқланган. Балиқчилик вазирлигининг маълумотларига кўра, баъзи делфинлар ҳали ҳам тирик.

Ҳукумат ўлик делфинлар туфайли соҳил яқинида акулалар кўпайиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

Маҳаллий аҳоли тирик қолган делфинларга ёрдам бериб, уларни яна денгизга қайтариш ниятида. Бунинг учун сувнинг кўтарилишини кутишмоқда. Ғарбий Австралия табиатни муҳофаза қилиш хизмати вакилларидан бирининг фикрича, делфинларга ёрдам бериш мумкин, лекин бунинг учун жониворларнинг ўзида ҳам куч бўлиши керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг