Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Айланма йўллар орқали чегарадан ўтмоқчи бўлган шахс ушланди

Айланма йўллар орқали чегарадан ўтмоқчи бўлган шахс ушланди

Фото: «Fayzbog.uz»

2018 йил 24 январь куни соат 08:30 ларда Тошкент туманида айланма йўллар орқали Қозоғистон Республикасидан Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган қумқўрғонлик, 1989 йилда туғилган С.С. чегарачилар томонидан ушланган.

Унга нисбатан туман ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 223-моддаси 1-қисми (қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳурматли фуқаролар чегарани бузиш — жиноят, жиноятга жазо муқаррарлигини эса яхши биласиз. Унутманг, ҳар қандай ҳолатда ҳам муаммога қонуний ечим топса бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг