Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Аёлни таҳқирлаган ИИБ терговчиси устидан жиноят иши қўзғатилди

Аёлни таҳқирлаган ИИБ терговчиси устидан жиноят иши қўзғатилди

Фото: «Xabar.uz»

Бироз аввал Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон тумани ички ишлар бўлими терговчиси Санъат Умаров ўғирликда айбланган аёлни ечинишга мажбур қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу масала юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати билан боғландик.

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонованинг айтишича, айни пайтда ушбу масала қатъий назоратга олинган.

«Айни пайтда Санъат Умаровга нисбатан хизмат текшируви эмас, балки жиноий иш қўзғатилган. Унга нисбатан қонун доирасидаги энг қатъий чоралар кўрилади.

Бу умуман ақлга сиғмайдиган ҳолат. Бу каби ҳолатга умуман йўл қўйиб бўлмайди. Бу қатъий назоратимиз остида», — дея таъкидлади Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг