Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бир ёшли укасини олиб, мактабга борган бола интернетда машҳур бўлиб кетди

Бир ёшли укасини олиб, мактабга борган бола интернетда машҳур бўлиб кетди

Фото: «Facebook» / Salvacion Elementary School (Magallanes South District)

Тадқиқотларга кўра, Филиппиндаги ҳар иккинчи оила ўзини камбағал деб ҳисоблайди. Ушбу ҳолат катталардан ҳар доим тирикчилик билан овора бўлишни, болалардан эса катталарга хос баъзи масъулиятли ишларни бўйинга олишни талаб этади.

7 яшар филиппинлик Жастин ҳам бир ёшли укасини мактабга олиб келиб, шу ерда унга ғамхўрлик қилишга мажбур бўлди. Унинг мактаб партасида укаси билан олинган сурати интернет фойдаланувчиларини ҳаяжонга солди.

Мазкур сурат «Facebook»нинг Филиппиндаги бошланғич таълимни қўллаб-қувватлаш саҳифасида пайдо бўлди. Суратни ўқитувчи аёл олган. Кичик Жастин укасини ушлаганча дарсларда қатнашган. Маълум бўлишича, болакай эрталабдан кечгача фермада ишлайдиган бувиси билан яшайди. Кекса аёл иш вақтида чақалоққа ғамхўрлик қила олмаслиги сабабли бу масъулият етти яшар Жастиннинг зиммасига тушган.

Албатта, Жастин шунчаки уйда ўтириб, укасига қараши мумкин эди, аммо у дарсларга қатнашишни жуда истаган ва укасини мактабга олиб борган. Ёш ўқувчининг бир қўлида ёза туриб, иккинчи қўлида укасини ушлаб турган сурати тез орада интернет тармоғида машҳур бўлиб кетди.

Кўпчиликни боланинг ҳолати ҳайратга солган бўлса, унга ачинадиганлар ҳам топилди. Аммо деярли барча Жастиннинг келажаги порлоқ бўлишига умид қилади. Чунки қийинчиликлар ўткинчи, билим ва муҳаббат абадий бойликдир.

 

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг