Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олий таълим тизими ислоҳотларини ёритиб борган энг яхши блогер тақдирланади

Олий таълим тизими ислоҳотларини ёритиб борган энг яхши блогер тақдирланади

Фото: «Xabar.uz»

Блогерлар чемпионати ҳомийлари сони яна биттага кўпайди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги чемпионат доирасида «Олий таълим тизими ислоҳотларини ёритиб борган энг яхши блогер» номинациясини жорий қилди.

Мазкур номинация ғолиби вазирлик томонидан муносиб тақдирланади. Ғолиблар вазирлик ахборот хизмати томонидан аниқланади.

Блогерлар чемпионатининг учала: саралаш, ярим финал ва финал босқичи учун топширилган ижодий ишлар муаллифлари ушбу номинация ғолиби бўлиши мумкин. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги республикада олий таълим сифатини яхшилашга қаратилган ҳар қандай фикрни, блогерлар томонидан муаммоларнинг ечими сифатида кўрсатилган таклифларни  олқишлайди.

Эслатиб ўтамиз, Блогерлар чемпионати уч босқичда бўлиб ўтади. кейинги босқичга энг юқори балл тўплаган 50та блогер йўл олади. 50-ўрин билан баллари тенг бўлиб қолган навбатдаги блогерлар ҳам кейинги босқичга қўйилади. Финалда 20 нафар блогер қатнашади. Ғолиб ва совриндорлар 14 июнь — Халқаро блогерлар кунида тантанали равишда тақдирланади.


Мавзуга доир:
Қўлланма: Блогерлар чемпионатида қандай иштирок этиш мумкин?

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг