Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Блогерлар ўртасида янги танлов ташкил этилди

Блогерлар ўртасида янги танлов ташкил этилди

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Самарқанд вилоят бўлими ҳамда вилоят «Зарафшон» ва «Самаркандский вестник» газеталари бирлашган таҳририяти «Самарқанднинг туристик салоҳияти блогерлар нигоҳида» мавзусидаги мақолалар танловини эълон қилди.

Маълум қилинишича, танловга ўзбек тилида ёзилган блогпостлар қабул килинади. Унда Ўзбекистондаги барча блогерлар иштирок этиши мумкин.

Блогерлар фақат матн кўринишида блогпост ёзиши мумкин. Танловга ҳеч қайси интернет сайтларида эълон қилинмаган, 2019 йилнинг 20 январидан 20 мартигача чоп этиладиган блогпостларгина такдим этилиши лозим. Битта иштирокчи томонидан такдим этиладиган блогпост 3 (уч) тадан кам бўлмаслиги керак.

Ғолиб блогерлар ҳакамлар ҳайъати томонидан аниқланади.

Танловнинг якуний натижаларига кўра, энг яхши учта блогпост учун LED телевизори берилади.

Танлов ғолиблари 2019 йил 20 март куни эълон қилинади.

Ғолибларни тақдирлаш маросими 2019 йил 25 март куни Самарқанд шаҳрида ўтказилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг