Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бош прокуратура ҳам кимёвий модда ичиб вафот этган фарғоналик ўқувчи ҳақида ахборот берди

Бош прокуратура ҳам кимёвий модда ичиб вафот этган фарғоналик ўқувчи ҳақида ахборот берди

Фото:«Xabar.uz»

Фарғона вилоятида заҳарли кимёвий модда истеъмол қилгани туфайли вафот этган мактаб ўқувчиси ҳақида хабар берилганди.

Республика бош прокуратураси ҳам мазкур масала юзасидан баёнот берди. Унга кўра, ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. 18 февраль йил куни судга оид тиббий экспертизаси ҳамда олинган номаълум кимёвий модда бўлаги таркибини аниқлаш бўйича судга оид кимёвий экспертизалар тайинланган.

Судга оид тиббий экспертизанинг 19 февраль кунги 63-сонли хулосасида вояга етмаган С.А.да геморрогик перитонит ва ошқозон деворларини бутунлигини бузилиши билан кечган ошқозон ва 12 бармоқли ичакнинг бир қисми кимёвий куйиши бўлиб, бу оғиз орқали қабул қилинган кимёвий модда таъсири натижасида юзага келганлиги қайд этилиб, ушбу жароҳатлар хаёт учун хавфли оғир шикастлар тоифасига киришлиги кўрсатилган.

С.А.нинг ўзи 17-сонли умумтаълим мактабининг 10-синфида ўқийдиган М. исмли бола номаълум дори моддасини бериб ичиши кераклигини айтганини билдирган ва у шундан сўнг моддани истеъмол қилган.

Бундан ташқари, ҳолатни ҳар томонлама текшириш мақсадида 20 февраль куни вояга етмаган С.А. ўқиган тумандаги 17-сонли умумтаълим мактабининг кимё лаборатория хонасида мавжуд моддаларнинг сақланишини қонунийлигини ўрганиш юзасидан вилоят ХТБга текширув тайинланган.

Бироқ, терговга қадар текширув давомида С.А. туман шифохонасининг реанимация бўлимида вафот этган ва шу кундан унинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг