Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда деҳқон бозорлари хусусий компанияларга ўтиши мумкин

Ўзбекистонда деҳқон бозорлари хусусий компанияларга ўтиши мумкин

Фото: «Greenbag.ru»

Ўзбекистонда бир деҳқон бозори ва савдо мажмуасини ихтисослашган хусусий компания бошқарувига топшириш бўйича тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда. Бу давлат раҳбарининг тижорат ташкилотларида давлат иштирокини янада камайтириш бўйича чора-тадбирлар ҳақидаги қарори лойиҳасида кўзда тутилган. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

Дастлабки тажриба-синов лойиҳасини Тошкентда ўтказиш таклиф этилмоқда. Пойтахт маъмуриятига тажриба ўтказиладиган деҳқон бозори ва савдо мажмуасини аниқлаш учун уч ой муддат берилади. Улар шартнома асосида компанияларга, хусусан мазкур йўналишда фаолиятни ташкил этиш ва олиб бориш тажрибасига эга бўлган хорижий компания бошқарувига берилади.

Тажриба-синов лойиҳаси якунларига кўра 2019 йил 1 январгача бўлган муддатда Давлат рақобат қўмитаси давлат мулкини, жумладан давлат улуши ва давлат корхоналарини ихтисослашган махсус компанияларга топшириш бўйича ҳукуматга таклифлар киритади.

Қайд этиш жоиз, бугунги кунда пойтахтдаги аксарият деҳқон бозорлари акцияларининг назорат пакети Тошкент маъмуриятига тегишли. Бозорлар фаолиятини таркибига 20 та бозор ва савдо мажмуаси кирадиган «Тошбозорсавдо» ассоциацияси назорат қилади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг