Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бу бола қаҳратон совуқда 5км пиёда юриб мактабга борди. Сиз бунга куч топа олармидингиз? (видео)

Бу бола қаҳратон совуқда 5км пиёда юриб мактабга борди. Сиз бунга куч топа олармидингиз? (видео)

Мактабга бориш учун -9 даража совуқда 5 км йўл юриб келган хитойлик болакай.

Фото: «Sputnik»

Шу йилнинг январь ойи бошида Хитойнинг камбағал қишлоқларидан бирида яшовчи 8 ёшли Ванг Фуман исмл болакай бир кунда ижтимоий тармоқлар юлдузига айланган эди, деб хабар бермоқда «Sputnik».

Ванг Фуман Хитой шимолида жойлашган Синьцзе номли кичик посёлкада яшайди. У ҳар куни мактабга бориш учун 5 км масофани пиёда босиб ўтиши керак. Ўша куни эрталаб кескин совуқ тушган ва ҳаво ҳарорати -9 даражагача совиб кетган. Устига устак, унинг иссиқроқ курткаси ҳам бўлмаган, лекин бу қийинчиликлар болакайни тўхтата олмаган, у барибир мактабга йўл олган.

Мактаб директори Фу Хэн айтишига қараганда, у болакайни кўриб ўз кўзига ишонмаган. У синфга кирганда сочлари ва қошларида узун узун муз бўлаклари қотиб қолган бўлган. Юзи эса совуқдан оловдек қип-қизариб кетган эди.

Ванг Фуман
Фото: «Sputnik»

У болакайни шу кўринишда суратга олиб ижтимоий тармоққа жойлаштирган. Сурат бир зумда оммавийлашиб кетган.

Нафақат Хитой балким дунёнинг барча нуқталаридан болага ёрдам беришни истайдиганлар пайдо бўлган. Болакайни — «Ice Boy», яъни «Муз бола» деб аташган.

Ванг Фуманнинг қўлларини совуқ уриб кетган.
Фото: «Sputnik»

Мактаб директорининг айтишига қараганда, болакай бувиси ва опаси билан жуда камбағал шароитда яшайди, лекин ўқишда жуда тиришқоқ, чунки у ўз турмуш шароитини фақат илим олиш билан яхшилашига ишонади.

Ванг Фуман опаси билан ўз уйида
Фото: «Sputnik»

Тез орада бутун дунёдан болакай ўқийдиган мактабга 15 000 доллар хайрия пули келиб тушган. Унга 20 та иситгич ва 144 жуфт иссиқ кийим бош сотиб олинган.

Ушбу воқедан бироз ўтиб, болакайни Пекинга таклиф қилишган. У ерда Вангни катта эҳтиром билан кутиб олишган ва унинг шарафига хайрия тадбири ташкиллаштирилган. Болакай телеканаллар орқали ўзи бошидан кечирган воқеани сўзлаб берган. Шундан сўнг салкам 3 миллион юан (450 000 АҚШ доллари)га яқин хайрия пули жамланган. Хабарда айтилишига кўра, ушбу маблағ болакай яшаб турган тумандаги барча мактабларни иссиқлик билан таъминлашга етади

Ванг Фуман
Фото: «Sputnik»

Келажакда полиция ходими бўлишни орзу қилган болакай учун полициячилар Пекинда экскурция ўтказишган, полиция мотоциклига миндиришган, парк ва сунъий қояга олиб боришган. У самолёт ва поездга илк бор минган, лекин болакай айтишига қаргандан унда энг катта таасурот қолдирган нарса, бу – Пекиндаги уйларнинг иссиқлиги бўлган.

«Бу ерда уйлар шунчалик иссиқ эканки, бир қават кийимда ухлаш мумкин. Биз уйимизни иситиш учун кўмир ёқамиз ва бир неча қават кийим кийиб ётамиз», — деган болакай журналистларга.

Ванг Фуман
Фото: «Sputnik»

Болакайнинг мухлислари эса унинг тиришқоқлигига қойил қолиб, у келажакда албатта муваффақиятга эришишига ишонишмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг