Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун кечагидан ҳам кўра кучлироқ жазирама кутилмоқда

Бугун кечагидан ҳам кўра кучлироқ жазирама кутилмоқда

Фото: Xabar.uz

Республика Гидрометеорология хизмати бугун, 26 июн куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди. 

Тошкент шаҳри. 
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-24 даража, кундузи 38-40  даража бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм. 
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 25-30 даража, кундузи 39-42 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий. 
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 25-30  даража, кундузи 40-45 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах. 
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 21-26  даража, кундузи 37-42 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё. 
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 25-30  даража, кундузи 40-45 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона. 
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 21-26 даража, кундузи 36-41  даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. 
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддали ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг