Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасидаги «Жартепа» автомобил ўтказиш пункти очилади

Бугун Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасидаги «Жартепа» автомобил ўтказиш пункти очилади

Масканнинг очилиш маросимига тайёргарлик.

Фото: «ЎзА»

Бугун Самарқанд вилояти ва Тожикистон Республикасининг Суғд вилояти ўртасидаги «Жартепа» автомобил ўтказиш пункти очилади.

«ЎзА» хабарига кўра, айни пайтда мазкур масканнинг очилиш маросимига тайёргарлик кўрилмоқда. Унда икки вилоятнинг жамоатчилик вакиллари, фаоллар ва чегара ҳудудидаги маҳаллаларда яшовчи аҳоли, давлат ва жамоат ташкилотлари масъуллари иштирок этади.

Масканнинг очилиш маросими ҳақида батафсил ахборот бериб борилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг