Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун ва эртага кимлар дам олади?

Бугун ва эртага кимлар дам олади?

Бугун, 30 декабрь, барча учун дам олиш куни. Барча дейилганда, 5 кунлик ва 6 кунлик иш ҳафтасидагилар назарда тутилмоқда, дея изоҳлади ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев.

Шунингдек, Ҳукумат қарори билан 30-31 декабрь кунлари банк, молия ҳамда солиқ идораларида расман иш куни сифатида белгиланган. Меҳнат кодексининг 157-моддасига биноан, дам олиш ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади (камида дегани, икки ҳиссадан кўпроқ берса ҳам бўлади, дегани). Ёки байрам ёки дам олиш кунидаги иш ходимнинг хоҳишига қараб бошқа дам олиш куни (отгул) бериш билан қопланиши мумкин.

Эртага, 31 декабрь – душанба куни, фақат 5 кунликлар учун дам олиш куни. Ҳафтасига расман 6 кун ишлайдиганлар учун эса иш куни ҳисобланади.

Лекин бир нарсани унутмаслик керакки, эртага расман «қисқа иш куни» бўлади. Меҳнат кодексининг 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади (камида дегани, 1 соатдан кўпроққа ҳам қисқартириш мумкин, дегани. Бу жамоа шартномасида кўрсатилади), деб ёзди Хушнудбек Худойбердиев.

Эслатиб ўтамиз, Президент Фармонига мувофиқ, 2019 йил Янги йил байрами арафасида қуйидаги дам олиш кунлари белгиланган:

Ҳафтасига 5 кун ишловчи ходимлар учун:

  • 30 декабрь (якшанба);
  • 31 декабрь (душанба) – 29 декабрдан (шанба) кўчирилган дам олиш куни;
  • 1 январь (сешанба) – Янги йил байрами;
  • 2 январь (чоршанба) – қўшимча дам олиш куни;
  • 3 январь (пайшанба) – 5 январдан (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни.

ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимлар учун:

  • 30 декабрь – якшанба;
  • 1 январь – Янги йил байрами;
  • 2 январь – қўшимча дам олиш куни.

Изоҳ: 31 декабрь, душанба куни ҳафтасига 6 кун ишловчилар учун, 5 январь, шанба куни ҳафтасига 5 кун ишловчилар учун расман иш куни ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг