Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухоро давлат  тиббиёт институти ва Туркия университети билан ўзаро талаба алмашинувини йўлга қўйди

Бухоро давлат  тиббиёт институти ва Туркия университети билан ўзаро талаба алмашинувини йўлга қўйди

Фото:Бухоро давлат  тиббиёт институти

Туркиянинг Соғлик Билимлари Университети  (SBU) ва Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат  тиббиёт институти орасида талаба алмашинуви мақсадида тадбиқ этилган  «Репродуктив ёрдам даволаш амалиёти дастури»нинг сертификат топшириш маросими ўтказилди. Бу  ҳақда институт матбуот хизмати маълум қилди. 

Маросимда Университет  ректори проффессор, доктор Жавдат Эрдол ва Бухоро давлат тиббиёт институти ректори Амрилло Иноятов  нутқ сўзлади. Дастурни муваффақиятли тамомлаган талабаларга  иккала ОТМ ректорлари ва Зайнаб Комил Соғлиқни сақлаш илмий- тадқиқот ва амалий Маркази бош шифокори доцент - доктор Семра Қоятош Эсер томонидан  сертификатлар ўз эгаларига топширилди.  Шунингдек тақдирлаш маросимида Зайнаб Комил Соғлиқни сақлаш илмий- тадқиқот ва амалий Маркази бош шифокори доцент, доктор Семра Қоятош Эсер ҳам сўз олиб, талабаларни қутлади.

Айни пайтда Бухоро давлат тиббиёт институтида ҳамкорлик алоқалари бўлмиш  талабалар алмашинуви ва сифатли таълим бериш вазифаларини амалга ошириш ҳамда талабаларнинг таҳсил олишлари учун замонавий моддий техник базаси билан жиҳозланган лабораториялар ва ўқув хоналари ҳамда таълим сифатини ошириш бўйича йўл хариталари ишлаб чиқилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг