Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухоро вилоят ИИБ атрофида фирибгарлар қўлга олинди (видео)

Бухоро вилоят ИИБ атрофида фирибгарлар қўлга олинди (видео)

Кадр: «Ўзбекистон24»

«Ўзбекистон24» телеканалида Бухорода фош этилган фирибгарлик жинояти ҳақида лавҳа эфирга узатилди.

Маълум бўлишича, Бухоро вилоят ички ишлар бошқармаси биноси олдида тўпланган, ички ишлар тизимига ишга ёки синов имтиҳонларига кирмоқчи бўлган ёшларга ўзини Жаҳонгир ва Шукрулло деб танишган икки шахс ўз хизматларини таклиф этади. Ушбу икки шахс ёшларга давлат тест марказида ишловчи танишлари борлигини айтиб, синов саволларининг жавобларини олиб беришни ваъда қилган. Тест синовларидан ўтган номзодлар бунинг эвазига минг АҚШ доллари бериши лозим бўлади.

Ишга кириш истагида бўлган икки фуқаро ушбу ҳолат юзасидан бошқарма бошлиғига шикоят ёзган. Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида фирибгарлар ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг