Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухородаги ипак ва зираворлар фестивали қасидаси (фото)

Бухородаги ипак ва зираворлар фестивали қасидаси (фото)

Фото: «Xabar.uz»

Қадим Бухоро шаҳрида XVIIII халқаро ипак ва зираворлар фестивали бўлиб ўтмоқда. Фестивалнинг завқини туймоқчи бўлсангиз, мана шу суратларга боқинг.

Бухорога марҳабо!

Эҳ-ҳе-ҳе-ҳе-е-ей-й-й...
Одамлару одамлар,
Боғда битган бодомлар,
Эшитмадим деманглар,
Эшитганлар жилманглар.

Саҳар кўз очмай Қуёш,
Уйғонингиз кекса ёш.
Ипаклари нур, тилло,
Зираворлари шифо.

Анъанаю урф-одат,
Бонг чалади қадрият.
Ҳунарманду савдогар,
Карвонга тўлар шаҳар.

Аркдан то Лаби Ҳовуз,
Меҳмонга тутади юз.
Минорайи Калон - шод,
Қўшмадраса - қўш қанот.

Тоқи Саррафону Тим,
Заргаронни билмас ким?!
Тоқи Телпакфурушон,
Мағғоки Атторон бир ён.

Мир Араб ҳам зўр ҳайрат -
Зиёси танга қувват.
Масжиду Калон бешак -
Ислом динига безак.

Ул сервиқор Кўкалдош,
Дегларида пишар ош.
Нодир Дивонбегида,
Куй-қўшиқ қизир жуда.

Расталару дўконлар,
Ипак, шойига тўлар.
Етти ёшдан етмиш ёш,
Қалбида қизир қуёш.

Ҳар ўлкага хос одат,
Бунда топгай саодат.
14 воҳа бўлиб жаъм,
Юртни қилар мустаҳкам.

Турли танлов, беллашув,
Мусобақаю ўқув -
Иқтидорга бериб йўл,
Ғолибларга чўзар қўл.

Фидоий, комил ёшлар,
Барчани аҳдга бошлар.
Кўрсатишиб ташаббус,
Тарихга тутишар юз.

Миллат фахри чўзиб бўй,
Юртда бўлар катта тўй.
Келинг, бунда бўлинг жам,
Завқ-шавқдан олинг баҳам.

Одамлару одамлар,
Эшитмадим деманглар...

Лайло Ҳайитова

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг