Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чилонзорда 125 ўринлик боғча фойдаланишга топширилди (фото)

Чилонзорда 125 ўринлик боғча фойдаланишга топширилди (фото)

Фото: Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати

Бугунги кунда Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғига бириктирилган пойтахтимизнинг Чилонзор туманида «Обод маҳалла» дастури доирасида   «Ширинтой» номли давлат мактабгача таълим муассасаси тубдан реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди. Эндиликда мазкур болалар боғчаси 125 нафар ўғил-қизнинг замон талаблари даражасида тарбия олишларига хизмат қилади. 

Фото: Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати

Муассасанинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Улуғбек Муҳаммадиев, Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Нормат Турсунов, Чилонзор тумани ҳокими Сарвар Махаметов ва бошқалар мамлакатимизда ёш авлоднинг жисмонан соғлом, маънан етук инсонлар бўлиб улғайиши, замонавий билим ҳамда касб-ҳунарларни пухта эгаллаши учун барча шароитлар яратилаётганини алоҳида таъкидлади.

Фото: Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати

Дарҳақиқат, ҳар бир миллат истиқболи шу юртда камол топаётган ёш авлод тарбияси билан чамбарчас боғлиқ. Шу боис, бу ерда кичкинтойларнинг замонавий таълим-тарбия олиши учун барча зарур шарт-шароит яратилган. Хусусан, турли эртак қаҳрамонлари акс этган болалар майдончаси, ошхона, ювиниш хонаси, тиббий пункт, юмшоқ ва қаттиқ мебеллар жамланмаси ҳамда бошқа инвентарлар кичкинтойлар хизматида.

Мактабгача таълим муассасасида болажонлар учун кундалик машғулотлардан ташқари, енгил атлетика, инглиз тили, шахмат, шашка тўгараклари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, зарур қўлланма ва кўргазмали воситалар билан таъминланган.

Фото: Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг