Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чинозлик Аҳмадбойнинг суд мажлиси тўғридан-тўғри намойиш этилади

Чинозлик Аҳмадбойнинг суд мажлиси тўғридан-тўғри намойиш этилади

Фото: «Халқ сўзи»

Бугун Тошкент вақти билан 15:00да Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судида Аҳмаджон Турсунбоев ва бошқаларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича сўнгги суд мажлиси бўлиб ўтади.

Кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлаётган ушбу суд мажлиси бугун тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилади. «Узрепорт» телеканалининг «YouTube»даги саҳифаси — (www.youtube.com/uzreport)да уни бевосита томоша қилишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, суд олдида жавоб бераётган А. Турсунбоев ва бошқалар Жиноят кодексининг тегишли моддаларида назарда тутилган фирибгарлик, пора бериш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва бошқа жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Шу йилнинг 16 февраль куни бўлиб ўтган навбатдаги суд йиғилишида Аҳмадбой Турсунбоев «ҳеч кимни алдамаганини» айтган эди.

Мавзуга доир: «Аҳмадбойга автомобилини берганлар қайтариб олишди. Пул берганларнинг тақдири нима бўлади?»

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг