Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қорақалпоғистонда фермер хўжалигидаги ёнғинда қоровул ҳалок бўлди

Қорақалпоғистонда фермер хўжалигидаги ёнғинда қоровул ҳалок бўлди

Фото:«Oxo.uz»

 Жорий йилнинг 11 февраль куни Қорақалпоғистон Республикасининг Қонликўл туманида жойлашган «Азиз замин» фермер хўжалиги дала майдонидаги вагончада ёнғин содир бўлган. Ёнғин ўчириш вақтида юқоридаги фермер хўжалиги қоровули О.О.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ҳозирда ёнғин ўчирилган. Ёнғин оқибатида вагончанинг 22 кв.м майдонида ички қисми, жиҳозлари ёниб зарар кўрган.   

ИИВнинг аниқлик киритишича, бахтсиз ҳодиса электр иситиш печини ёқиб назоратсиз қолдириши оқибатида келиб чиққан. 

Ўтган йилнинг декабрь ойида  Элликқалъа туманида уй ёниши натижасида 4 киши ҳалок бўлганди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг