Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Давлат солиқ қўмитаси танқидий материал юзасидан муносабат билдирди

Давлат солиқ қўмитаси танқидий материал юзасидан муносабат билдирди

Фото: «Xabar.uz»

Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани давлат солиқ инспекцияси ходимлари ҳудуддаги айрим тадбиркорларни ҳомийлик қилиш учун мажбурланаётгани ҳақида айрим танқидлар тарқатилгани ҳақида Давлат солиқ қўмитасининг Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

Давлат солиқ қўмитаси Яккабоғ тумани давлат солиқ инспекциясининг тадбиркорларни ҳомийликка мажбурланаётгани бўйича вазиятни зудлик билан ўрганиб чиқди.

Шу ўринда қайд этиш лозимки, Давлат солиқ қўмитаси ва барча ҳудудий бошқармалар томонидан ҳомийликка мажбурий жалб қилиш юзасидан ҳеч қандай кўрсатма берилмаган.

Аммо шунга қарамасдан, инспекция раҳбари Аслиддин Рустамов оммавий ахборот воситаларининг мурожаатига тезкорлик билан муносабат билдирмаганлиги боис, Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан унга нисбатан “хайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.

Шу билан бирга, жойлардаги барча ҳудудий давлат солиқ инспекциялари раҳбарлари оммавий ахборот воситаларининг ҳар бир мурожаатига тезкор ва тўлақонли ахборот тақдим этишларига масъул эканликлари яна бир бор кўрсатиб ўтилди.

Ҳурматли солиқ тўловчилар! Агар солиқ хизмати органлари томонидан ҳомийликка мажбурлаш ҳолатларига дуч келсангиз, у ҳолда Давлат солиқ қўмитасининг (71) 244-98-98 рақамли ишонч телефонига ҳамда ДСҚ Матбуот хизматининг (71) 244-97-54 телефон рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

ДСҚ Матбуот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг