Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Давлат солиқ қўмитаси раҳбарияти нималарга жавобгар?

Давлат солиқ қўмитаси раҳбарияти нималарга жавобгар?

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг:

— Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларига тушумлар прогнозининг бажарилиши;

— солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ ва ўз вақтида тушишини таъминлаш устидан лозим даражада назорат ўрнатилиши;

— Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши;

— давлат солиқ хизмати органларига юқори маънавий-ахлоқий сифатларга эга малакали ходимларни жалб этишга қаратилган, кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва рағбатлантиришнинг мутлақо янги тизими яратилиши;

— ходимларнинг хизматга бўлган муносабатини тубдан ўзгартириш, қонун бузилишининг барча кўринишларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳити яратилиши, жамоада соғлом муҳит шакллантирилиши;

— давлат солиқ хизмати органлари фаолиятининг очиқлиги таъминланиши, солиқ тўловчилар билан тўғридан-тўғри алоқасиз мулоқот ўрнатилиши;

— солиқ маъмуриятчилигининг замонавий услубларини жорий этиш соҳасида халқаро экспертлар, грантларни жалб этиш ишлари;

— давлат солиқ хизмати органларининг моддий-техника жиҳатдан таъминланиши учун жавобгар этиб белгиланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосарининг

— Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлиқ ва ўз вақтида тушишининг таъминланиши;

— солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрланиши, солиқ назоратини амалга оширишнинг замонавий услублари жорий этилиши, солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шарт-шароитлари таҳлил қилиниши, уларга барҳам бериш чоралари кўрилиши;

— солиқ солиш базасини кенгайтириш бўйича, жумладан, макроиқтисодий кўрсаткичлар динамикаси ва ҳудудларнинг солиқ салоҳиятини тизимли таҳлил қилиш орқали комплекс чора-тадбирлар кўрилиши;

— назорат амалга оширилиши ва солиқ қарздорлиги ошишига йўл қўймаслиги, халқаро тажрибани чуқур ўрганиш орқали солиқ тизими модернизация қилиниши учун;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосарларининг:

— солиқ маъмуриятчилиги самарадорлигини оширишга кўмаклашувчи солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қўллаш методологияси такомиллаштирилиши;

— Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадлари даражасини ошириш учун захираларни излаш ва аниқлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилиши;

— солиқ мажбуриятларини ўз вақтида бажарганлиги учун тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш чоралари кўрилиши;

— солиқ солиш қисмида иқтисодиётнинг хуфиёна секторини легаллаштиришга қаратилган тизимли назорат таъминланиши;

— сифатсиз, қалбаки (ясама) ва ноқонуний олиб кирилган товарлар ишлаб чиқарилиши, шунингдек, реализация қилинишига қарши курашишнинг ҳолати ва самарадорлиги;

— солиқ маъмуриятчилиги жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва таҳлилнинг илғор автоматлаштирилган услублари, электрон ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва онлайн назорат-касса машиналарининг автоматлаштирилган мониторинги бўйича дастурий маҳсулотлар жорий этилиши ҳамда самарали фаолият кўрсатиши;

— жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари пухта, ҳар томонлама, тўлиқ ва объектив кўриб чиқилиши, фуқаролар шахсан қабул қилиниши;

— Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Малака ошириш маркази ва солиқ коллежлари фаолияти самарали ташкил этилиши учун шахсий жавобгарлиги белгилаб қўйилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг