Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Давлат хизматлари марказларида янги униформа жорий этилди

Давлат хизматлари марказларида янги униформа жорий этилди

Фото: Давлат хизматлари агентлиги

Давлат хизматлари марказларида бугун, 15 февралдан ходимлар учун янги униформа жорий этилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га ДХА Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими маълум қилди.

Ҳар қандай хизмат кўрсатиш масканига келувчиларнинг эътиборини биринчи ўринда бу ерда ишловчиларнинг ташқи кўриниши, уларнинг муомала маданияти, очиқлиги тортади. Давлат хизматлари агентлиги шу жиҳатлар билан бирга, ҳар бир келувчининг фикр-мулоҳазаларини ҳам ҳисобга олмоқда.

Униформани ишлаб чиқишда ҳар бир ходимнинг индивидуал имижи ташкилот ҳақида умумий баҳо берувчи ягона корпоратив элемент эканлиги асос қилиб олинган.

Янги форма ходимларнинг қатъияти ва ишчанлигига урғу бериб, қулай ва ихчам. Униформа комплектлари ўз ичига махсус каштага эга пиджак ва нимча, шунингдек эркакларда тўплам билан битта рангдаги галстук ва шим, аёлларда учбурчак бўйин рўмоли ва юбкаларни қамраб олади. Умуман олганда, Давлат хизматлари марказлари ходимлари ўз касбларига муносиб кўринишда бўлади.

Униформани жорий этишдан кўзланган мақсад бюрократ-амалдорлар стереотипини йўқ қилиб, халққа очиқ бўлган давлат хизматчилари янги тимсолини яратиш эканлиги таъкидланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг