Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Давлат хизматлари мобил иловалар орқали кўрсатилади

Давлат хизматлари мобил иловалар орқали кўрсатилади

Фото: «Sof.uz»

Шу йилнинг 1 мартидан бошлаб аҳоли билан мулоқотнинг янги усулларини қўллаш, одамларга кўрсатилаётган давлат хизматлари тизимини соддалаштириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда кеча эълон қилинган «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» давлат дастури лойиҳасида ​маълум бўлди.

Лойиҳага кўра, давлат хизматлари марказларини инфокиосклар билан таъминлаш, уларда электрон навбат тизими ва масофадан туриб видеокузатув тизимини жорий этиш, давлат хизматларини алоқа воситаларидаги мобил иловалар орқали кўрсатиш имкониятини яратиш, аҳоли билан қайта алоқанинг самарали воситаларини амалга киритиш, олис ҳудудларда яшовчи аҳолига мобиль давлат хизматлари марказлари (махсус автотранспорт воситалари) орқали давлат хизматларини кўрсатиш амалиётини жорий этиш назарда тутилмоқда.

Давлат дастури билан танишиш ва унга ўз фикр-таклифларингизни мана бу ҳавола орқали билдиришингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг