Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Деҳқонобод калий заводига янги раҳбар тайинланди

Деҳқонобод калий заводига янги раҳбар тайинланди

Қашқадарё вилоятида жойлашган Деҳқонобод калий заводига янги раҳбар тайинланди.

Заводнинг собиқ бош директори Ҳамидилла Шерматов бошқа ишга ўтган.

Заводда бир неча йиллар давомида бош директорнинг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари сифатида ишлаб келган Ойбек Қурбонов Бош директор вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

О.Қурбонов Қарши давлат университети ҳамда Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган — иқтисодчи.

Айтиш керакки, Деҳқонобод калий заводи Марказий Осиёда калий маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган ягона завод ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг