Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Депутат ташаббуси билан 13 йиллик муаммо ҳал қилинди

Депутат ташаббуси билан 13 йиллик муаммо ҳал қилинди

Бектемир туманидаги 292-сонли мактабда Янги йил шодёналари ўзгача қувонч ва кўтаринки кайфият билан нишонланадиган бўлди. Халқ депутатлари Бектемир туман кенгашидаги ЎзМТДПдан сайланган депутат Феруза Жалилованинг саъй-ҳаракати билан мактабнинг 13 йиллик муаммоси ҳал қилинди. Бу ҳақда ЎзМТДП Бектемир туман кенгаши хабар бермоқда. 

—Қизиқ, фаоллар зали бўлса-ю, ўтиришга стуллар бўлмаса. Залда бирон тадбир бўлиб қолса, ўқувчилар 13 йилдан бери синф хоналардаги стулларни бу ерга ташиш билан оввора бўлиб келмоқда. Бу муаммони депутатлик сўрови асосида йил бошида кўтарган эдик. Ҳокимият бу молия билан боғлиқ эканини рукач қилиб, масала ечимини ортга суриб келаётган эди. Яқинда бу масалани ҳал қилиш мақсадида яна ҳокимиятни безовта қилдик. Қаранг, агар раҳбарлар ҳақиқатан ҳам кўтарилаётган муаммоларни ҳал қилишни хоҳласа, пул ҳам, имконият ҳам топилар экан. Яқинда мансабдор шахс номига киритилган навбатдаги депутатлик сўровимиз ижобий ҳал қилинди ва 292-сонли мактаб фаоллар зали тўла стуллар билан таъминланди—, дейди мактаб раҳбари. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг