Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дипломатик протокол қоидалари: президентларни ким қандай кутиб олиши керак?

Дипломатик протокол қоидалари: президентларни ким қандай кутиб олиши керак?

Афғонистон Президенти Ашраф Ғани Тошкентда

Фото: «president.uz»

Дунё бўйлаб турли мамлакат президентлари кўплаб юртларга давлат ва расмий ташрифлар билан сафар уюштирадилар. Хўш, уларни қандай расмий шахслар ва қай йўсинда кутиб олишади? Қуйида шу ҳақда суҳбатлашамиз.

1961 йил 18 апрелда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан «Дипломатик муносабатлар бўйича Вена конвенцияси» қабул қилинган. Ушбу ҳужжатда хорижий давлат раҳбарларининг дипломатик муносабатлари қандай тартибда бўлиши белгиланган. Давлатларнинг бир-бирига нисбатан дипломатик алоқалари мазкур конвенция асосида тартибга солинган.

Хорижий сафарга отланган мамлакат президентларини ҳар бир давлат турлича кутиб олади. Яъни, бунда ўша юртнинг анъаналари ва урф-одатлари ҳисобга олинади. Қолаверса, ўша давлатда бўлиб ўтаётган муҳим сиёсий жараён ҳам давлат раҳбарини ким кутиб олишини белгилаши мумкин. Биз айрим мамлакатларга тўхталиб ўтамиз.

Давлат ёки расмий ташриф билан келган президентни кутиб олишда, албатта, фахрий қоровул саф тортиши деярли барча мамлакатда кузатилади. Масалан, ўзининг кўҳна анъаналари билан танилган Буюк Британияни олайлик. Олий мартабали меҳмон аэропортда эмас, Лондон марказидаги бош қароргоҳда кутиб олинади. Бундан ташқари, хавфсизлик учун Гвардия кавалерияси ва отлиқ артиллерия хизматга ташланади.

Ўзига хос ўлкалардан бири — Ҳиндистонда ҳам ажойиб одатлар мавжуд. Жумладан, авваллари ушбу юртга ташриф буюрган президентни фил минган аскарлар кутиб олишган, филлар тиз чўкиб, меҳмонга пешвоз чиққан. Ҳозир бу анъана йўқолиб кетган, чамаси.

Фахрий қоровул номлари ҳам турли давлатда ҳар хил. Италияда карабинерлар, Францияда жандармерия, Хитойда мудофаа вазирлиги бўлинмалари, Японияда эса фахрий қоровулнинг ўзи йўқ. Меҳмон шарафига замбарак ёки милтиқдан ўт очиш ҳоллари ушбу анъаналардан келиб чиқиб, амалга оширилади.

Америка Қўшма Штатларида истарали ва хушчақчақ инсонларни ёқтиришади, ҳурмат қилишади. Қўл бериб кўришишда иложи борича узоқроқ қисиш керак бўлади. Давлат раҳбарларига нисбатан ҳам мазкур илтифот қўл келиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг