Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда доимий аҳоли сони йил бошидан буён қанчага ошгани айтилди

Ўзбекистонда доимий аҳоли сони йил бошидан буён қанчага ошгани айтилди

Ўзбекистонда 2022 йил 1 июл ҳолатига доимий аҳоли сони 35 603,4 минг кишини ташкил этиб, йил бошига нисбатан 332,1 минг кишига кўпайган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сони – Самарқанд (4069,3 минг киши), Фарғона (3931,1 минг киши), Қашқадарё (3438,6 минг киши), Андижон (3283,8 минг киши) ва Наманган (2959,3 минг киши) вилоятларида энг кўп қайд этилган.

Шунингдек, Тошкент шаҳри (2909,5 минг киши) ҳудуди Тошкент вилояти ҳудуди ҳисобидан кенгайиши натижасида аҳоли сонида сезиларли ўзгариш бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда эркаклар ва аёллар сони бўйича ҳам статистик маълумот берилган эди. 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг