Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ДСҚ раиси блогер Ашурбаев билан боғлиқ вазият юзасидан баёнот берди

ДСҚ раиси блогер Ашурбаев билан боғлиқ вазият юзасидан баёнот берди

Фото: «Xabar.uz»

Давлат солиқ қўмитаси бир неча кун аввал ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан блогер Азизбек Ашурбаевнинг ҳуқуқлари бузилганлигига доир эълон қилинган хабар бўйича вазиятни ўрганди. Бу борада Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.Мусаев расмий баёнот бериб ўтди.

Ўрганиш натижасида 2019-йил 7-июн куни А.Ашурбаевнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида реклама жойлаштириши билан боғлиқ назорат тадбирида Миробод тумани давлат солиқ инспексияси ходимлари О.Зияев ва Ш.Ҳасанов ўз ваколатлари доирасидан четга чиққанликлари ва солиқ органларининг касб одоби қоидаларини бузганлиги аниқланди.

А.Ашурбаев томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликни бартараф этиш учун унинг шахсий уяли алоқа телефонини тортиб олмаган ҳолда, тушунтириш ишларини олиб бориш ва зарур ҳужжатларни расмийлаштириш билан кифояланиш лозим эди.

Касбий фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун ушбу ходимлар лавозимидан озод этилди.

Келгусида шу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Давлат солиқ қўмитаси бундай низоларни ҳал қилиш механизмини жорий этиш масаласини қонуний ва ахлоқий жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқишга киришди.

Давлат солиқ қўмитаси ўз фаолияти очиқлигини таъминлашдан манфаатдор бўлиб, бу йўлда журналистлар ва блогерлар билан яқин ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва қонуний ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини ҳимоя қилишга тайёр эканлигини билдиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг