Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дунёдаги энг чиройли қамоқхоналар

Дунёдаги энг чиройли қамоқхоналар

Норвегиядаги «Scenic Bastoy Prison» қамоқхонаси.

Фото: «LiveJournal»

Барчанинг кўзига хунук кўринадиган қамоқхонанинг ҳам чиройлиси бўлар эканми? Бўлар экан! Эътиборингизга дунёдаги энг чиройли қамоқхоналар ҳақидаги маълумотларни ҳавола қиламиз.

«Villa Sbertoli» (Италия)

«Villa Sbertoli» қамоқхона ва психиатрия шифохонаси вазифаларини бажаради. ХVIII асрда қурилган бу гўзал бинонинг баланд шифтлари ва деворларидаги рангли суратлар кишини ҳайратга солади.

Фото: messynessychic.com

Шильон қалъаси (Швейцария)

Ҳозир бу ерда музей ташкил қилинган бўлса-да, илгари қалъа қамоқхона сифатида ишлатилган: қироллар бу ерда нуфузли маҳбусларни сақлаганлар.

Фото: «LiveJournal»

Ҳалден (Норвегия)

Бу ерда маҳбуслар ҳудуд бўйлаб эркин ҳаракат қилишади, видеоўйинларни ўйнашади, ортопедик матрасларда ётадилар ва ҳатто пул ишлаб топишади. Гап шундаки, маҳбусларга оддий одамлардек муомала қилиш ва улар жазосини ўтаб бўлгач жамиятга осон мослашиб кетишини таъминлаш қамоқхонанинг бош мақсади ҳисобланади.

Фото: «LiveJournal»

Адлия маркази (Австрия)

Ушбу қамоқхона таниқли меъмор Жозеф Хоушенн томонидан маҳбуслар доим эркинлик туйғусини ҳис қилиб юришлари учун лойиҳалаштирилган. Ойналари катта, очиқ ҳудудга эга ушбу қамоқхона санаторияга ўхшаб кетади.

Фото: «LiveJournal»

«Scenic Bastoy Prison» (Норвегия)

Эҳтимол, бу рўйхатимиздаги энг яхши қамоқхонадир. У хусусий оролда жойлашган бўлиб, маҳбуслар ўз вақтини ўзларига ёққан тарзда ўтказишади: балиқчилик, деҳқончилик, теннис билан шуғулланишади, отда сайр қилишади.

Гарстен-Абби (Австрия)

1851 йилгача Гарстен-Абби монастир эди. Кейинчалик австрияликлар нима сабабдандир бинони қамоқхона сифатида ишлата бошладилар. Барокко усулида қурилган Гарстен-Аббини дунёдаги энг чиройли қамоқхоналардан бири дейиш мумкин.

Фото: «LiveJournal»

Ҳазрати олиялари қамоқхонаси (Англия)

Агар оғир темир эшиклари бўлмаса, Ҳазрати олиялари қамоқхонаси(«Her Majesty’s Prison» ёки HMP)ни давлат мактабига ўхшатиш мумкин. Бу ерда синфхоналар, сузиш ҳавзаси, спорт зали, биллиард ва стол тенниси мавжуд.

Фото: «LiveJournal»

Фримант қамоқхонаси (Австралия)

Ғарбий Австралияда жойлашган Фримант қамоқхонаси 136 йилдан буён фаолият юритмоқда. Ажабланарлиси, у ҳатто ЮНEСКОнинг Жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган.

Фото: «LiveJournal»

Давлат қамоқхонаси (Дания)

Шарқий Ютландиядаги давлат қамоқхонаси 10 йил олдин очилган. Оддий дизайн инфрақизил камералар, ҳаракат датчиклари ва бармоқ излари сканерларини ўз ичига олувчи юқори даражали ҳимоя тизимини ниқоблаб туради.

Фото: «LiveJournal»

Адолат павильони (Ҳолландия)

Ҳолландияда жойлашган Ёшлар адлия маркази эркинликни чеклашни назарда тутмайди. Маҳбуслар бу ерда табиат қўйнида ўз устида ишлашлари мумкин. Энг ажабланарлиси, бу ердан ҳали ҳеч ким қочиб кетмаган.

Фото: «LiveJournal»
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг