Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дунёдаги энг қиммат дори неча пул?

Дунёдаги энг қиммат дори неча пул?

АҚШнинг «Spark Therapeutics» компанияси кўрликни ген терапияси ёрдамида даволаш учун «Luxturna» дорисини ишлаб чиқарди. Дунёдаги энг қиммат бу дорининг нархи — 850 минг доллар (707,2 минг евро).

Компания вакилларининг маълум қилишича, битта кўзни «Luxturna» билан даволаш 425 минг долларга тушади ва бу Америка озиқ-овқат ва доривор воситалар сифатини назорат қилиш маъмурияти ген терапияси учун берган биринчи рухсатномадир.

Ойлаб, баъзида йиллаб қабул қилишга тўғри келадиган бошқа дорилардан фарқли равишда, ген терапиясида даволаш битта сеансни ўз ичига олади ва шикастланган ДНКни тиклаш орқали касаллик сабабининг ўзи бартараф этилади.

«Spark Therapeutics» иш берувчилар, ҳукуматлар ва беморлар бу қиммат муолажадан фойдалана олишлари учун махсус дастур ишлаб чиққан. Агар муолажа 30-90 кун ичида кутилган самарани бермаса ёки дорининг кучи даволанишдан сўнг 30 ойдан кам давом этса, компания суғуртачиларга бадал пулини тўлаб беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг