Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дунёнинг энг қиммат ва арзон шаҳарлари (рейтинг)

Дунёнинг энг қиммат ва арзон шаҳарлари (рейтинг)

Фото: «Etour.ua»

«UBS» банк ва инвестициялар компанияси дунёнинг яшаш учун энг қиммат ва арзон йирик шаҳарлари рейтингини тузди. Индекс кўрсаткичи 100 га тенг Нью-Йорк шаҳридаги нарх-наволар эталон сифатида қабул қилинди.

Рўйхатга жами 77 та шаҳар киритилди. Нархларни таҳлил қилиш учун компания уч кишидан иборат ўртаҳол Европа оиласи фойдаланадиган 128 хил товар ва хизматлардан иборат стандарт истеъмол саватини тузди. Мамлакатлар ўртасидаги истеъмол талаблари ва товарлари ўртасидаги тафовутлар ҳам инобатга олинди.

Энг қиммат шаҳарлар (ТОП-10):

  1. Цюрих (Швейцария) — 116,8
  2. Женева (Швейцария) — 113,4
  3. Осло (Норвегия) — 107,8
  4. Копенгаген (Дания) — 106,1
  5. Нью-Йорк (АҚШ) — 100
  6. Токио (Япония) — 99,5
  7. Милан (Италия) — 95,4
  8. Лондон (Буюк Британия) — 92,9
  9. Чикаго (АҚШ) — 92,7
  10. Хельсинки (Финляндия) — 91,8.

Энг арзон шаҳарлар (ТОП-10):

  1. Қоҳира (Миср) — 34,6
  2. Лагос (Нигерия) — 40,6
  3. Киев (Украина) — 44,0
  4. Манила (Филиппин) — 45,2
  5. Нью-Дели (Ҳиндистон) — 46,0
  6. Мумбай (Ҳиндистон) — 46,6
  7. Ханой (Вьетнам) — 47,2
  8. София (Болгария) — 50,7
  9. Мехико (Мексика) — 51,0
  10. Найроби (Кения) — 52,7.

Ўзига хос бу рейтинг орқали, шунингдек Сеул (88,3), Таллин (70,2), Пекин (65,1), Санкт-Петербург (62,6), Москва (61,6), Рига (57,7), Истанбул (52,7) каби шаҳарлардаги нарх-наводаги фарқларни билиб олиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг