Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ДХХ гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи гуруҳни қўлга олди

ДХХ  гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи гуруҳни қўлга олди

Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бошқармаси ходимлари томонидан Қирғизистон Республикаси фуқароси Муслима Абдураҳимова айланма йўллар орқали 2 килограмм 645 грамм гашиш наркотик моддасини мамлакатимизга олиб кирмоқчи бўлган вақтда қўлга олинди. Аниқланишича, 27 ёшли бу аёл келишилган пул эвазига Ўш шаҳрида яшовчи Қирғизистон Республикаси фуқаролари эр-хотин Тоҳир Усмонов ва Муҳаррам Иномованинг гиёҳванд моддаларини Ўшдан Қўқон шаҳрига етказиб бериши лозим бўлган.Бу ҳақда «ЎзА» хабар бермоқда. 

Ўтказилган тезкор тадбир натижасида ўша куннинг ўзидаёқ Усмонов ва Иномова ҳам Қўқон шаҳрида ушланди.

Мамлакатимизга олиб кирилган ушбу заҳри қотилнинг бир қисмини сотиб олмоқчи бўлган Искандар Умаров гиёҳванд моддаларнинг олди-сотди жараёнида ашёвий далиллар билан ушланди. Иккинчи харидор Равшан Қаюмов ҳам тезкор тадбирлар давомида қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бошқармаси томонидан Абдураҳимова, Иномова, Усмонов, Қаюмов ҳамда Умаровларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.​

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг