Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ДХХ Қирғизистонга 5,3 млн. долларни олиб ўтишга уринган гуруҳни ушлади (видео)

ДХХ Қирғизистонга 5,3 млн. долларни олиб ўтишга уринган гуруҳни ушлади (видео)

Скриншот

«Ўзбекистон 24» телеканалида эфирга узатилган лавҳага кўра, Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Наманган вилоятида 28 августига ўтар кечаси четга катта миқдордаги валютани ноқоқнуний олиб чиқиб кетишни тўхтатишга қаратилган тезкор тадбир ўтказган.

Тадбир давомида Янгиқўрғон туманининг Газнон маҳалласи чегарадош ҳудудида «Cobalt» ва «Lacetti» машиналарига юкланган йирик миқдордаги хорижий валютани Қирғизистонга олиб ўтмоқчи бўлган уч кишидан иборат гуруҳ қўлга олинди.

Тўхтатиб қолинган хорижий валютанинг умумий миқдори 5,3 миллион АҚШ долларига тенг бўлиб, бу пуллар Тошкент ва Қўқон шаҳарлари ҳамда Наманган вилоятида иш олиб борувчи яширин иқтисодиёт вакиллариники бўлган.

Ҳозирда юқоридаги шахсларга нисбатан Давлат хавфсизлик хизмати тергов бўлими томонидан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг