Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эмомали Раҳмоннинг давлат ташрифи муносабати билан матбуот маркази ташкил этилди

Эмомали Раҳмоннинг давлат ташрифи муносабати билан матбуот маркази ташкил этилди

Фото: facebook.com/k.allamjonov

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг давлат ташрифини ҳар томонлама кенг ёритилиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати томонидан матбуот маркази ташкил этилди.

Медиа майдонда телевидение, радио ва босма ОАВ вакиллари, блогерлар тўғридан-тўғри узатишларни кузатмоқда ва репортаж тайёрламоқдалар. Матбуот марказига экспертлар — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти маркази раҳбари Бахтиёр Мустафоев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти бўлим раҳбари Баҳром Сотиболдиев таклиф қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг