Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Маликобод қишлоғи аҳолиси энди ҳовуздан сув ичмайди

Маликобод қишлоғи аҳолиси энди ҳовуздан сув ичмайди

Фото: «Xabar.uz»

Президент томонидан илгари сурилган ғояга кўра Навоий вилоятининг бешта туманидаги қишлоқларида «Обод қишлоқ» дастури бўйича кенг миқёсида ишлар олиб борилмоқда.

Қизилтепа туманидаги  Маликобод қишлоғи 1980 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирда 3 минг 124 нафар аҳоли яшаб келмоқда. Бугунги кунга қадар маҳалла аҳли ичимлик сувини ташиб келтириб, махсус ҳовузларда сақлаб, сўнг ўша сувни истеъмол қилар эди. «Обод қишлоқ» дастури орқали аҳолининг азалий орзуси амалга ошиб, қишлоққа ичимлик суви тармоғи тортилмоқда.

Шунингдек, дастур доирасида амалга ошириладиган ишлар режасига кўра, 5 км умумфойдаланишдаги автомобиль йўлларини таъмирлаш, 23 км коллекторларни тозалаш, 3 та автобус бекати қурилиши, 10 км ички хўжалик йўллари асфальт қопламаси алмаштирилиши буйича ишлар бошлаб юборилган. Шу билан қишлоқда  10 км 600 метр газ қувури, 7 км электр  тармоғи янгиланиши кутилмоқда.

— Президентимиз ташаббуси билан қишлоғимиз дастур асосида сув, табий газ билан таъминланаётганидан ва янги мактаб, боғча, маҳалла гузари қурилаётганидан жуда мамнунмиз, — дейди Маликобод маҳалла фуқоролар йиғини раиси Зиёдулла Азизов.

Таъкидланишича,  туман миқёсидаги  ташкилот ва идоралардан 2000 дан жамоатчилик ва фаол ёшлар жалб этилган ва улар ушбу масканни обод қилишга ўз ҳиссасини қўшишмоқда.

Шуҳрат Нормуродов

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг