Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Энг узоқ манзилга ҳам биринчи қадамни қўйсангизгина етасиз

Энг узоқ манзилга ҳам биринчи қадамни қўйсангизгина етасиз

Фото: «Sensorika.uz»

Маълумотларга кўра, энг ривожланган мамлакатларда ҳам аҳолининг 5-8 фоизи ишсиз экан. Демак, ишсизлик муаммоси бутун дунё одамларидаги бор ташвиш... Фақат мазкур масала ечимига барча давлатларда турлича ёндашилади. Масалан, Хитойда кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик билан ишсизлик муаммоларига барҳам берилмоқда. Буни хитойликлар камбағаллик ва қашшоқликдан қутулишнинг энг тўғри йўли деб билишаркан. Аслида меҳнат билан бандлик бу инсонни ҳаракатга келтирадиган ҳамда даромад топишга ундайдиган ягона имкониятдир.

«Олма пиш, оғзимга туш», деган даврлар ўтиб кетди. Бугун бутун мамлакатимизда тадбиркорликка берилаётган имкониятлардан тушунган одам борки, фойдаланиб қолмоқда. Тадбиркорликка уқуви йўқ инсонларга эса бутун тизим ходимлари ҳуқуқий тушунчалар бериш билан жалб этилмоқда.

Давлат хизматлари агентлиги Навоий вилояти бошқармаси раҳбарияти ҳамда туман ва шаҳар давлат хизматлари марказлари ходимларининг ўтказган сайёр рўйхат ва сайёр хизмат тадбирлари туфайли 2019 йилнинг март ойида 71 та оилавий корхона  рўйхатдан ўтди. Жорий йилнинг биринчи чорагида эса вилоят бўйича 1871 якка тартибдаги тадбиркор ҳамда 141 та оилавий корхона ўз фаолиятини қонунийлаштирди. Таҳлилларга кўра, Кармана, Конимех, Хатирчи ва Навбаҳор туманларида оилавий тадбиркорлик анча ривожланган.

Асосийси, кун сайин фуқаролар қайсидир бизнес бошини тутиш, тадбиркорлик фаолияти туфайли ҳаёти фаровон бўлишини англаб етмоқда. Қолаверса, давлат хизматлари маркази ходимларининг саъй-ҳаракати туфайли янгидан очилаётган оилавий корхоналар сони кўпаётгани эътирофли. Шунга айтишадида, энг узоқ манзилга ҳам биринчи қадамни қўйсангизгина етасиз, деб.

Сардор Адизов,
ДХА Навоий вилояти бошқармаси бўлим бошлиғи

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг