Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эркинжон Турдимов: «Сурхондарё халқидан бир умр қарздорман»

Эркинжон Турдимов: «Сурхондарё халқидан бир умр қарздорман»

Фото: «Газета.uz»

Самарқанд вилоятига ҳоким бўлиб тайинланиши деярли аниқ бўлиб улгурган Сурхондарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов вилоят аҳли билан хайрлашди.

«Мен Сурхондарё халқидан чексиз миннатдорман. Бир йилу етти ой вақт мобайнида бу воҳа аҳлидан жуда кўп нарсани ўргандим. Ўзимни Сурхондарё халқидан бир умр қарздор деб ҳисоблайман.

Мана шу давр мобайнида мен билан елкама-елка туриб хизмат қилган барча-барчага ўзимнинг чексиз чексиз миннатдорчилигимни билдираман», — деб ёзади Турдимов «Фейсбук»даги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар Самарқанд вилояти ҳокими вазифасида ишлаб келган Туробжон Жўраев истеъфога чиқарилиши кутилмоқда. Сурхондарё вилоятига эса Тошкент вилояти прокурори тайинланиши ҳақида хабарлар бор.   

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг