Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эркинжон Турдимов: «Тушунтириш берилди», «ўрганиляпти», «жараёнда» деган гаплар керак эмас

Эркинжон Турдимов: «Тушунтириш берилди», «ўрганиляпти», «жараёнда» деган гаплар керак эмас

Фото: «Uza.uz»

Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов бугун – 22 август куни Самарқанд шаҳар Кимёгарлар қўрғонида сайёр қабул ўтказмоқда, деб хабар берди «ЎзА».

– Бугун юртимизда Қурбон ҳайитининг иккинчи куни байрам сифатида нишонланмоқда, – деди вилоят ҳокими. – Ушбу муборак кунларда одамларнинг дардини эшитиб, уларнинг оғирини енгил қилсак, ҳал этилмаётган масалаларга ечим топсак Президентимизнинг «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган гапларининг ҳаётий ифодасини кўрсатган бўламиз. Шунинг учун бугун мурожаат қилган ҳар бир фуқаронинг масаласи шу ернинг ўзида ҳал этилиши керак. «Тушунтириш берилди», «ўрганиляпти», «жараёнда» деган гаплар керак эмас, мурожаат қилган шахснинг муаммосига ечим топиш муҳим.

Сайёр қабулда ҳоким билан бирга вилоятдаги бошқарма ва идоралар, Самарқанд шаҳридаги секторлар раҳбарлари ҳам иштирок этмоқда.

Шунингдек, қабул ўтказилаётган 54-умумтаълим мактабида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил этилган. Вилоят раҳбари иш сўраб мурожаат қилган ҳар бир фуқаро бандлигини таъминлаш зарурлигини таъкидлади.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг