Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Эрон темирйўл орқали ҳамкорликни кучайтиради

Ўзбекистон ва Эрон темирйўл орқали ҳамкорликни кучайтиради

Фото:«Railway.uz»

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятида Эрон Ислом Республикаси темир йўл тизими вакиллари билан учрашув ўтказилди, дея хабар бермоқда компания матбуот хизмати.

Кейинги йилларда Эрон Ислом Республикасида мамлакатимиз пахтаси ва тўқимачилик маҳсулотларига бўлган талаб ортган. Учрашувда ушбу масалага ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Шунингдек, Эрондан нефт маҳсулотларини олиб келиш ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган олтингугуртни етказиб бериш борасида ҳам таклифлар билдирилди.

Унда икки давлат темир йўл соҳаси ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, манфаатли алоқаларни ривожлантириш борасида бир қатор масалалар кўриб чиқилди. Хусусан, транзит юкларни ташишда қулайликлар яратиш, бу борада янги йўналишларни кўриб чиқиш, контейнер вагонлари орқали импорт ва экспорт хизматларини кўрсатиш бўйича фикр юритилди.

Эрон делегацияси раҳбари Ахмадий Бабакнинг айтишича, Ўзбекистон Шарқий Осиё, яъни Хитой давлати билан ташувларни амалга оширишда энг муҳим ва қисқа транзит ҳудуд ҳисобланади. Эндиликда ушбу йўналиш бўйича контейнерлар орқали ташувлар хажмини оширишни режалаштирган. Жорий йилда Хитойдан 50 минг тонна юк олиб келиш белгиланган. Бу борада Қозоғистон ва Туркманистон давлатлари билан ҳам музокаралар олиб борилди.

Учрашув сўнггида муҳокама этилган масалалар юзасидан йиғилиш баённомаси имзоланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг