Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарғона вилояти ҳокимига икки ўринбосар тайинланди

Фарғона вилояти ҳокимига икки ўринбосар тайинланди

Фото: «fergana.uz»

Тошпўлатов Фарҳоджон Муродович Фарғона вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Вазирлар Маҳкамаси Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти мудирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Ф.Тошпўлатов 2013 йилдан Вазирлар Маҳкамасида турли лавозимларда ишлаган.

Шунингдек, Умаров Халимжон Комилович Фарғона вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Х.Умаров 2006—2018 йилларда Тошлоқ тумани ҳокими, 2018 йилдан шу кунгача Қува тумани ҳокими вазифасида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, бир ойча муқаддам Файзуллажон Қосимов Фарғона вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг