Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғонада 3,5 млн долларни Қирғизистонга олиб ўтмоқчи бўлганлар қўлга олинди (видео)

Фарғонада 3,5 млн долларни Қирғизистонга олиб ўтмоқчи бўлганлар қўлга олинди (видео)

Фото:Скриншот

Фарғонада ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган  тадбир давомида Фарғона - Юқори Водил йўналиши бўйича ҳаракатланаётган «Нексия»  автомобили Водил йўлининг «Новкет»  МФЙ ҳудудида тўхтатилган ва унинг иситиш мосламаси ичида 23 та ўрамда АҚШ доллари борлиги аниқланган. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24»  телеканалида эфирга узатилган лавҳада хабар берилмоқда. 

Маълум бўлишича, ушбу пуллар мазкур машинада кетаётган А.М.га тегишли бўлган. «Нексия»  автомашинаси эгаси, Водил қишлоғида яшовчи А.Д.нинг айтишича, у 50 доллар эвазига А.М.ни Қўқон шаҳрига олиб бориб, ушбу валюталарни олиб келган.

Кейинчалик ўтказилган суриштирувда А.Д.нинг яшаш хонадонидан ҳам 24 та ўрамда бўлган АҚШ долларлари олинган. А.М. ушбу валюталарни Қўқон шаҳрида Ў.Х.дан олганлиги айтган ва у ҳам қўлга олинган.

Ноқонуний пулларнинг умумий миқдори 1 млн 763 минг долларни ташкил қилган.

Яна бир ҳолат. Қирғизистонда туғилиб ўсган ва ҳозирда Фарғона вилояти Фарғона туманида истиқомат қилувчи 56 ёшли А.Ё.нинг автомашинаси ҳам кўздан кечирилганда, 35 дона ўрам топилди. Улар очиб текширилганда 1 млн 771 минг 650 АҚШ доллари борлиги маълум бўлди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг