Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарғонада сохта ИИВ ходими 6 йилу 2 ойга қамалди

Фарғонада сохта ИИВ ходими 6 йилу 2 ойга қамалди

Фото:«Xabar.uz»

Фарғонада ўзини ИИБ ходими сифатида таништириб, кўплаб одамларни чув туширган фирибгар қўлга олинди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Б.Азимов 2018 йил 17 август куни Фарғона туманидаги Аввал қишлоғида жойлашган «Техномарк» кредит-савдо дўконига ИИБ ходимининг дала ёзги кийимида бориб, у ерда ишловчи Х.Ҳасановга ўзини ИИБ ходими деб таништирган. Кредит-савдо дўконидан бир дона нархи 4 миллион 800 минг сўмлик LG русумли кир ювиш машинаси ва бир дона нархи 1 миллион 850 минг сўмлик «Sаmsung J-5» русумли телефон аппаратини сотиб олишини айтиб, келишилган пулларни Фарғона шаҳридаги яшаш хонадонидан олиб беришини билдириб, алдаб, мулкларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

У хавфли рецидивист бўлгани ҳолда ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, Олтиариқ тумани «Қизилтепа» маҳалласида яшовчи С.Абдумаликов билан учрашиб, унга ўзини ИИБ ходими деб таништириб, алдаб, ундан бир бош қўйни 1 миллион 800 минг сўмга сотиб олишга келишган. Гаров тариқасида автомашина техник паспортини бериб, бир бош қўйни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, уни сотиб, пулларни ўз эҳтиёжига ишлатиб юборган.

Шунингдек, Б. Азимов бир неча эпизодларда ҳам одамларни ўз тузоғига илинтириб, фирибгарлик жиноятини содир этган. Ҳатто Б. Маҳмудовга тегишли автомашинани 2500 АҚШ доллари эвазига сотиб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжига ишлатиб юборган.

Ҳар қандай жиноят жавобсиз қолмаганидек, юқоридаги жиноий ҳолатлар бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилди ва Б.Азимов эҳтиёт чора сифатида қамоққа олинди.

Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди томонидан мазкур жиноят иши кўриб чиқилди ҳамда Б. Азимовга узил кесил 6 йилу 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Шунингдек, жабрланувчиларга етказилган моддий зарар ундирилиши белгиланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг