Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Гагаринни эслаб. Британия қироллик оиласини ҳайратга солган фазогир

Гагаринни эслаб. Британия қироллик оиласини ҳайратга солган фазогир

Фото: Facebook / Maslahat.uz

Бугун, 12 апрель куни Юрий Гагаринни эсламасдан иложимиз йўқ. Шу куни одамзот илк марта фазони забт этган. Гагарин космосга учиб, Ер шарини айланиб чиққан.

Машҳур шахслар билан боғлиқ қизиқарли воқеалар ҳам учраб туради. Қуйида Гагарин билан боғлиқ антиқа воқеани эслаб ўтамиз.

Кунлардан бир кун Буюк Британия қироличаси томонидан ташкиллаштирилган зиёфат чоғида Гагаринга лимон чой олиб келишади. Юрий чойни ичгач, қошиқчаси билан лимонни олиб, уни ейди. Атрофдагилар шок ҳолатига тушишади.

Негаки, бу ҳолат протоколга мутлақо зид эди. Аммо қиролича ҳам бамайлихотир ўз лимонини олиб, уни ейди. Бу кўпчиликка маъқул келади ва улар ҳам бу ҳаракатни такрорлашади.

Қироллик саройида ҳозир ҳам лимонни чойдан олиб, бемалол ейиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг